Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Садоқат Сиддиқова олий таълим вазири ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон президенти қарори билан Садоқат Сиддиқова олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, Садоқат Сиддиқова мазкур тайинловга қадар Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори лавозимида фаолият юритиб келган.
Қайд этилишича, Садоқат Сиддиқова 2018 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
Шунингдек, вазирлик тузилмасида профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти ҳам ташкил этилмоқда.
Бундан олдин 45 та коллеж ўрнида мономарказлар ташкил этилиши хабар берилганди.
Янги тизимга кўра, 45 та коллеж Бандлик вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади.
Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул бўлади.
Мавзуга оид
20:55 / 23.04.2026
Таълимда сунъий интеллект: талабалар олдинда, университетлар орқада қолмоқда
22:25 / 14.04.2026
Урбанизация, кадастр ва геодезия олийгоҳи очилади
10:20 / 13.04.2026
Олий таълимда чет элликлар учун янги грант дастури ишга туширилади
10:00 / 13.04.2026