Жамият | 14:16 / 17.06.2022
16011
2 дақиқада ўқилади

“4 ёшли ўғлим 7 ёшли опасига донорлик қилмоқда” – қабристон қоровулининг хорижда қолиб кетган фарзандлари тақдири

Намангандаги бу оилада вояга етаётган икки норасида болаликданоқ оғир синовларни бошдан ўтказишмоқда. Тўнғич фарзанд 7 яшар Ҳуснора Абдусаломова 4 йилдан бери гемолитик анемия касаллиги билан хасталанган. Шифокорлар қизалоқнинг дардига бирдан бир чора илик кўчириш операцияси эканлигини айтишган.  

Оила аъзолари бор-йўғини сотиб, уни даволатиш учун Ҳиндистонга олиб кетишган. Ота-она учун бу касаллик бир эмас, икки зарба бўлмоқда. Чунки Ҳуснорага ўз укаси 4 ёшли Абдурасул Абдусаломов донорлик қилиш учун мураккаб жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказяпти.

“Қизимнинг умри касалхоналарда ўтяпти. Унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун хорижга илик кўчириш операциясига келганмиз. Кенжа фарзандим ўз жонидан жон узиб опасига донорлик қиляпти. Лекин маблағ масаласида анча қийналиб қолдик. Ҳамма нарсамизни сотиб келганмиз, ҳозир бизга яна 10 минг АҚШ доллари атрофида пул етишмаяпти. Бир эмас, икки болам соғайиши учун ёрдамга муҳтожмиз”, - дейди болаларнинг онаси Гулёра Мўминова.

Оила бошлиғи Умиджон Абдиев қабристон қоровули бўлиб ишлайди. Қизининг йиллаб даволаниши учун сўнгги маблағигача сарфлаган оила мусофир юртда имкон ахтаришяпти. Фарзандига келган дарднинг азобини улардан минг чандон зиёда ҳис қилувчи яхшиларнинг кўмаги сабаб бу оиланинг болалари ҳам соғайиб кетса ажаб эмас.

Ҳуснора Абдусаломовага оид маълумотлар:

Ҳумо: 9860 0401 1495 3744 онаси Гулёра Мўминова номида

Виза: 4231 2000 0956 5770 онаси Гулёра Мўминова номида

Мавзуга оид