Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда тиббиёт ходимлари ўртасида оммавий жанжал юз берди
Тиббиёт ходимлари ўртасидаги оммавий жанжал Паст Дарғом тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ бўлими биносида содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқхона бўлими ходимлари ўртасида содир бўлган оммавий жанжал тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2022 йил 4 июн куни содир бўлган. Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмасининг туғуруқхона бўлими ходимлари ўзаро келишмовчилик оқибатида бир-бирларини ҳақорат қилиб, уришган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳодисанинг барча айбдорларига нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади», дейилади вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълумотида.
Мавзуга оид
19:38 / 18.03.2026
Самарқанд вилоятининг 4 та туманида жамоат яйловлари ташкил этилади
14:31 / 13.03.2026
Статистика: иқтисодиёти энг тез ўсган ҳудудлар рўйхати
21:38 / 02.03.2026
Самарқандда ҳоким делегация таркибига оила аъзоларини қўшгани маълум бўлди
15:41 / 23.02.2026