Ўзбекистон | 07:51 / 17.06.2022
3352
1 дақиқада ўқилади

«Тез ёрдам» бригадалари ҳудуд чегарасига қараб эмас, беморгача масофа яқинлигига кўра йўналтирилади 

Эндиликда "тез ёрдам" бригадалари ҳудуд чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига кўра йўналтирилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, президентнинг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, ташкил этиладиган ягона “Call-марказ”ларда:

чақирувларни қабул қилувчи ходимлар билан бирга шифокор ходимлардан иборат махсус тиббий маслаҳат хизмати фаолияти ташкил этилади;

раҳбар лавозимларига IT-парклардаги иқтидорли ёшлар орасидан муносиб номзодлар тайинланади;

саралаш орқали бемор аҳволи, касаллик тури ва оғирлик даражасига қараб чақирувларга тегишли тиббий бригадаларни йўналтириш тизими жорий этилади.

Шунингдек, вазирлик маълумотига кўра, тез тиббий ёрдамнинг туман (шаҳар) ёки ҳудуд чегарасидан қатъи назар беморгача масофа яқинлигига қараб тиббий бригадани йўналтириш йўлга қўйилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид