Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Хитойни Шарқий Хитой денгизидаги ресурсларни якка тартибда ўзлаштиришда айблади
Қайд этилишича, Хитой ҳудуд сувларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2008 йилда имзоланган келишувга қарамасдан, якка ҳолда фаолият олиб бормоқда.
Япония ҳукумати Хитойга Шарқий Хитой денгизидаги табиий ресурсларни якка тартибда ўзлаштиргани сабабли норозилик билдирди.
"Хитой иқтисодий манфаатлар ҳудуди чегарасининг ғарбий томонидан жойлашган ҳудудда якка тартибда фаолият олиб бораётгани жуда ачинарли", - дейилади Япония ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Қайд этилишича, Хитой ҳудуд сувларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида 2008 йилда имзоланган келишувга қарамасдан, якка ҳолда фаолият олиб бормоқда.
"Асахи" нашрининг ёзишича, Шарқий Хитой денгизида Япония ва Хитой ўртасида расман белгиланган чегара йўқ. Хитой Токио чегара деб ҳисоблайдиган чизиқ ғарбидаги газ конларида ўндан ортиқ бурғулаш платформаларини ўрнатган.
Хитой ва Япония ўртасидаги келишмовчиликлар Шарқий Хитой денгизида газ конлари очилганидан сўнг бошланган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026