Дунё янги пандемияга тайёр эмас – ЖССТ раҳбари
Тедрос Аданом Гебрейесус COVID-19га қарши курашиш бўйича тавсияларни тўлиқ бажариш муҳимлигига эътибор қаратди.
Дунё янги пандемияга тайёр эмас, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.
"Биз коронавирус пандемиясидан олган сабоқларимизга жиддий ёндашишимиз ва дунёни пандемияларга тайёрлаш бўйича тавсияларни бажараётганимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Биз пандемиянинг ўртасида турибмиз. Дунё тайёр эмас. Агар яна бир вирус зарба берадиган бўлса, янги пандемия бошланади, биз эса бунга тайёр туролмаймиз", - деди у.
Гебрейесус шунингдек, COVID-19га қарши курашиш бўйича тавсияларни тўлиқ бажариш муҳимлигига эътибор қаратди.
"Биз ҳар бир мамлакатда тавсияларни амалга ошириш учун жуда тез ҳаракат қилишимиз керак ва шундагина навбатдаги пандемиянинг олдини олишимиз мумкин", - дея қўшимча қилди ЖССТ раҳбари.
Шу йилнинг апрелида дунё бўйича коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 500 миллиондан ошганди.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
13:54 / 18.09.2024
Коронавируснинг янги варианти ХЕC тарқалмоқда: у олдингиларидан қандай фарқ қилади?
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
15:54 / 07.09.2024