Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда икки нафар ёш болани қасддан ўлдирган аёл киши ушланди
Андижонда 2 нафар вояга етмаган бола қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура хабарига кўра, жиноятни фош қилишга қаратилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида мазкур жиноят 1995 йилда туғилган, Избоскан туманида яшовчи аёл томонидан содир этилгани аниқланди.
Аниқланишича, ушбу аёлнинг номида бўлган уйда 2022 йил апрель ойидан буён қариндоши (холаваччаси), 2 нафар вояга етмаган фарзанди (ўғли 10 ёш, қизи 7 ёш) ва бувиси билан яшаб келишган.
Аёл кўрсатувида, холаваччаси сабаб оиласи бузилиб кетгани учун юкларини ўз уйига олиб келмоқчи бўлганида, холаваччаси бунга қаршилик қилгани, унга уйни бўшатиб қўйиш ҳақида қўйган талабини ҳам рад қилиб келаётганини билдирган.
Шунда аёл холаваччасидан қасд олиш мақсадида унинг уйда йўқлигидан фойдаланиб ҳамда бувиси кўз кўриш ва қулоғи эшитиш қобилияти пастлигини билган ҳолда 16 июнь куни уйга келиб, холаваччасининг 2 нафар фарзандини қасддан ўлдириб, жасадларини уйни айвон қисмидаги полни тагидаги ертўлага яширган.
Ҳозирда гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган, дейилади расмий хабарда.
Бундан олдин Андижондаги уйда икки боланинг жасади топилгани, қотилликда аёл киши гумонланаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026