ЕИ дипломатияси раҳбари: Россиянинг Литвага қарши айбловлари тарғиботдан бошқа нарса эмас
Жозеп Боррел Россиянинг Калининград транспорт блокадаси борасидаги танқидини рад этиб, Литва бир томонлама чекловлар ўрнатмаганини айтди.
Кремлнинг Литвага Россия асосий қисми ва Калининград области ўртасидаги темирйўл транзитини бир томонлама тўсиб қўйгани ҳақидаги айбловлари «тарғиботдан бошқа нарса эмас», деди Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель. «Литва ҳеч қандай бир томонлама миллий чекловларни ўрнатмади», деди у 20 июнь, душанба куни Люксембургда Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.
Боррелнинг таъкидлашича, Евроиттифоқ санкциялари Россиянинг айрим товарларига ва «бу товарларнинг Европа иттифоқи ҳудуди орқали транзитини таъминлашга» тааллуқлидир. Литва Еврокомиссия билан маслаҳатлашган ҳолда ҳаракат қилмоқда, деди у. Шу билан бирга, Европа иттифоқи Вилнюсга тақдим этилган кўрсатмаларнинг «тўлиқ мувофиқлигини» текширади.
Аввалроқ Кремль Литванинг Калининград областига Европа иттифоқи санкцияларига дучор бўлган товарлар транзитини тўхтатиш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб атаганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга яқин кунларда вазиятни таҳлил қилиб, кейин жавоб чораларини кўришга ваъда берди. «Бу қарор ҳақиқатдан ҳам мисли кўрилмаган, ҳамма нарсани бузишдир», деди у.
18 июнга ўтар кечаси Литва темирйўллари Калининград областига транзит қатновини, шунингдек, Европа иттифоқи санкцияларига дучор бўлган катта миқдордаги товарларни экспорт қилишни тўхтатди. Калининград области губернатори Антон Алихоновнинг сўзларига кўра, юкларнинг 40-50 фоизи, жумладан, қурилиш материаллари ва металлар темирйўл транзити бўйича тақиқ остида қолган.
Мавзуга оид
10:38 / 11.11.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ўтказилди
10:30 / 31.10.2024
Боррел: ЕИ РФдаги сиёсий қатағон қурбонларини унутмайди
14:00 / 30.10.2024
Боррел Гуржистон сайловлари бўйича «шаффоф текширув»ни талаб қилди
08:40 / 29.10.2024