Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида 400 киши ҳалок бўлди
Сўнгги кунларда мамлакатнинг қатор вилоятларида сув тошқинлари содир бўлди.
Фото: AFP/Getty Images
Афғонистонда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 400 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Tolo News телеканали.
"Яқинда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида бутун Афғонистон бўйича камида 400 киши қурбон бўлди", - дейилади телеканал хабарида.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда мамлакатнинг қатор вилоятлари, хусусан, Кобул, Панжшер, Хўст, Пактия, Нангарҳор ва бошқа вилоятларида сув тошқинлари юз берган.
"Жароҳатланганлар шифохоналарга ётқизилди. Уй-жойларига зарар етган одамлар эвакуация қилинди", - деб маълум қилди табиий офатлар оқибатларини бартараф қилиш вазирлиги.
Хабар қилинишича, ўнлаб гектар ерлар сув остида қолган.
Мавзуга оид
21:04 / 09.04.2026
Афғон қозонлари ичига яширилган 190 килограммдан ортиқ наркотик модда тўхтатиб қолинди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
18:30 / 05.04.2026