Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Mercedes-Benz электр юк машинаси ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда
Оғирлиги 40 тонна бўлган юк машинаси бир марта қувватланиш орқали 500 километргача йўл юриши мумкин.
Фото: Daimler
Mercedes-Benz компанияси eActros LongHaul деб номланган электр юк машинасини ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўрмоқда.
Янги модел литий-темир-фосфат унсурлар асосида тайёрланган батарея билан жиҳозланади. Аккумулятор ярим соат ичида 20 фоиздан 80 фоизга қувватланади.
Оғирлиги 40 тонна бўлган юк машинаси бир марта қувватланиш орқали 500 километргача йўл юриши мумкин.
Mercedes-Benz eActros LongHaul прототипи премьераси сентябр ойида Ҳанноверда бўлиб ўтадиган IAA Transportation кўргазмасида намойиш этилади.
У 2023 йилда йўлларда синовдан ўтказилади, 2024 йилдан эса туркум ишлаб чиқариш бошланади.
Мавзуга оид
09:16 / 31.10.2025
Тошкентда «Mercedes-Benz» тез ёрдам автомобили билан тўқнашди
21:18 / 26.08.2025
Хитой электромобили ақлбовар қилмас рекорд ўрнатди
22:35 / 11.08.2025
Ford АҚШда арзон электромобиллар ишлаб чиқаришга 2 млрд доллар сармоя киритади
07:27 / 29.07.2025