Жаҳон | 19:10 / 25.06.2022
21703
1 дақиқада ўқилади

Жонсон Украинани Россияга ён беришга мажбур қилишларидан хавфсирамоқда

Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, Европанинг кўплаб давлатлари Украинадаги урушнинг иқтисодий оқибатларидан хавотирланмоқда.

Фото: Reuters

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украинага Россия билан унинг манфаатларига мос келмайдиган сулҳ тузиши учун босим ўтказишлари мумкинлигидан хавфсирамоқда.

Жонсоннинг сўзларига кўра, Европанинг кўплаб давлатлари Украинадаги урушнинг иқтисодий оқибатларидан хавотирланмоқда. У гап қайси мамлакатлар тўғрисида бораётганини айтмади.

«Жуда кўп мамлакатлар бу Европага кераксиз уруш демоқда ва шу сабабли украиналикларни ёмон сулҳ тузишга чақириш, эҳтимол, мажбур қилиш учун босим кучаяди»,— деди Буюк Британия бош вазири.

Унинг фикрича, агар Россия президенти Владимир Путин «Украинада ўз мақсадига эришса», бунинг оқибатлари «халқаро хавфсизлик учун хавфли бўлади» ҳамда «узоқ муддатли иқтисодий фалокатга айланади».

Борис Жонсон G7 ва НАТО мамлакатларини Украинадаги воқеалардан «чарчоқ» пайдо бўлганига қарамасдан Россияга ён бермасликка чақирди. 

Мавзуга оид