Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин яқин вақт ичида Беларусга "Искандер-М" мажмуалари етказиб берилишини айтди
Шунингдек, Владимир Путин Су-25 самолётларини Россиядаги заводларда қайта жиҳозлаш ва учувчилар таркибини тайёрлашни бошлашни таклиф қилди.
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан музокара ўтказди, деб хабар берди РИА Новости.
Суҳбат давомида Путин Россия яқин ойлар ичида Беларусга "Искандер-М" мажмуалари етказиб берилишини маълум қилди.
У шунингдек, Су-25 самолётларини Россиядаги заводларда қайта жиҳозлаш ва учувчилар таркибини тайёрлашни бошлашни таклиф қилди.
Бундан ташқари, томонлар жаҳон бозорига ўғитлар етказиб бериш масаласини муҳокама қилди.
Шу билан бирга, Путин ва Лукашенко Калининград области ва Литва ўртасидаги транзит муаммосига эътибор қаратди.
Мавзуга оид
09:55 / 24.06.2026
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
08:29 / 18.06.2026