Ўзбекистонда аномал иссиқ сабаб поездлар тезлигига чеклов ўрнатилди
Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво ҳукм сураётгани сабабли «Ўзтемир йўлйўловчи» раҳбарияти поездлар тезлигига чеклов киритди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар қилди.
Гидрометеорология хизмати маркази 25–29 июн кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишини маълум қилганди.
Бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аномал иссиқлик туфайли поездлар тезлигига чеклов белгиланган. Шу сабабли поездлар белгиланган манзилларга кечикиб бориш ҳолатлари кузатилади.
Бундан ташқари, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши туфайли поезд ҳаракат жадвалида ўзгариш кузатилмоқда. Хусусан, 26 июн куни:
- Тошкент–Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 10-сонли Шарқ поезди;
- Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 768Ф-сонли;
- Бухоро–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 769 ҳамда 769-сонли «Афросиёб» замонавий поездлари;
- Хива–Андижон йўналишида ҳаракатланадиган 656-сонли, Хива–Бухоро йўналишида ҳаракатланадиган 50-сонли ҳамда Тошкент–Қўнғироқ йўналишида ҳаракатланадиган 54-сонли йўловчи поездлари манзилига ҳаракат жадвалидан кечикиб бориши кузатилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:34 / 07.10.2024
«Афросиёб» тезюрар поездлари қатнови жадвали ўзгартирилди
20:08 / 25.09.2024
Тошкент – Москва йўналишида йўловчи поездлар қатнови қайта тикланди
21:10 / 20.09.2024
Пора билан ушланган Даштобод станцияси бошлиғи илгари судланмагани айтилди
18:57 / 08.08.2024