Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 минг тонна шакар махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан сотилмоқда
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси устидан назорат ишлари ҳақида маълумот берди.
13 минг тонна шакар арзонлаштирилган махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари Нурбек Ҳалимов маълум қилди.
Қайд этилишича, муқаддам шакар биржа савдоларига 1-2 минг тонна атрофида савдога чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда унинг ҳажми 3 минг тоннагача оширилди.
Шу каби, ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилди.
Хусусан, биржада нархларни манипуляция қилиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда савдони амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 52 шахсга нисбатан чоралар кўрилди.
Мавзуга оид
09:31
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
12:31 / 03.03.2026
1 млрд сўмлик табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди
19:17 / 15.02.2026