21:03 / 28.06.2022
50032

Nothing Phone 1 шаффоф смартфонининг нархи маълум қилинди 

Шаффоф Nothing Phone 1 8/256 Гб ва 12/256 Гб версияларда ҳам тақдим этилади. Уларнинг нархи мос равишда 410 ва 462 долларга тенг бўлади. 

Фото: Nothing

Nothing Phone 1 шаффоф смартфонининг 8 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотирага эга версиясининг нархи 31 минг рупий (398 доллар)га тенг бўлади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Android Authority портали хабар берди. 

Nothing Phone 1 6,55 дюймли OLED-дисплей билан жиҳозланиши кутилмоқда. Инсайдерларнинг айтишларича, унга Snapdragon 778G Plus процессори ўрнатилади. Nothing Phone 1 аккумулятори сиғими 4500 мАсни ташкил этади. 

Смартфон 50 Мп ва 16 Мп бўлган иккита камера билан жиҳозланган.

Шаффоф Nothing Phone 1 8/256 Гб ва 12/256 Гб версияларда ҳам тақдим этилади. Уларнинг нархи мос равишда 410 ва 462 долларга тенг бўлади.

Nothing Phone 1 тақдимоти 12 июл куни бўлиб ўтади.

Top