Ўзбекистон | 12:07 / 28.06.2022
8959
1 дақиқада ўқилади

Пенсия тайинлашда яна бир қўшимча ҳужжат талаб этиш бекор қилинди

Эндиликда Ўзбекистон фуқароларидан ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсияларини тайинлаш жараёнида оила таркиби тўғрисидаги маълумотлар талаб этилмайди.

Фото: Kun.uz

Пенсия жамғармаси томонидан фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан талаб этиладиган ҳужжатларни босқичма-босқич қисқартириш мақсадида Адлия вазирлиги ва Пенсия жамғармаси маълумотлар базалари ўртасида ахборот алмашинуви йўлга қўйилди.

“Янги Ўзбекистон” нашрининг хабар беришича, ушбу ахборот алмашинуви орқали давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролар оила таркиби тўғрисидаги зарур маълумотлари автоматик тарзда  шакллантириш тизими йўлга қўйилди.

Яъни, эндиликда пенсия тайинлашда никоҳ, ажрим ва фарзандлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ва улар нусхалари талаб этилмайди.

Мавзуга оид