Ўзбекистон | 12:21 / 28.06.2022
12666
1 дақиқада ўқилади

Қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди 

Абитуриентлар учун қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди. Бу ҳақда Ягона портал хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

2022-2023-ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти my.gov.uz’га ҳам жойлаштирилди.

Эндиликда абитуриентлар «Абитуриентни онлайн рўйхатдан ўтказиш» хизмати орқали фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

Талабгорларни онлайн рўйхатга олиш жорий йил 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Белгиланган муддат ичида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат олганлар, сертификат маълумотларини тизимга киритиши мумкин бўлади.

Мавзуга оид