Президент мактабларига 1-босқич имтиҳонлари ўтказилиш санаси маълум қилинди
Республикадаги 14та президент мактабида 1-босқич имтиҳонлари 1 июл куни бир вақтда бошланади. Номзодлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотнома олиб келиши керак.
Президент таълим муассасалари агентлик раҳбари ўринбосари Алишер Уббиевнинг маълумот беришича, Президент мактабларига ариза топширганларга 28 июнда хабарнома юборилиб, имтиҳон ҳақида батафсил маълумот берилган. Номзодлар онлайн ҳужжат топширган платформасидаги шахсий кабинетига кириб, уларга юборилган шахсий ID рақамини териш орқали ўзларига тегишли маълумотномани юклаб олишлари мумкин.
Маълумотномада имтиҳон ўтказиладиган жой, имтиҳон қонун-қоидалари бўйича ота-оналарга тавсиялар, имтиҳонда нечта савол тушиши ва ажратиладиган вақт ҳақида батафсил тушунтирилган. Ариза топширганлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва юклаб олган маълумотномаларини чоп этилган ҳолатда олиб келишлари керак.
Имтиҳон давомида номзодлар қалам, сув ва тиббий ниқоблар билан таъминланади.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
07:08 / 23.07.2024
Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди
20:42 / 27.07.2023
Президент мактабига ҳужжат топширганлар яна иккита мактабга ҳужжат топшириши мумкин
18:11 / 26.07.2023