1 июндан my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz орқали қуйидаги мактабларга онлайн ариза топшириш имкони яратилди:
- Президент мактаблари;
- Ижод мактаблари;
- Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар;
- Спорт ва жасорат мактаблари.
Жорий йилдан Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина номидаги ихтисослаштирилган спорт мактабларига ҳам ҳужжатлар онлайн қабул қилинмоқда.
Қабул 20 июнгача давом этади. Кириш имтиҳонлари эса июл-август ойларида ўтказилади. Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.









