Ўзбекистон | 13:29 / 30.06.2022
3295
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон ва Озарбойжон тадбиркор аёллари бизнес-форумида иштирок этди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Сенат раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Озарбойжонда бўлиб турибди.

2022 йилнинг 29 июнь куни ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбойжон тадбиркор аёллари биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Форумда мамлакат иқтисодиёти деярли барча тармоқлари, хусусан, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик каби соҳаларни қамраб олган Ўзбекистон тадбиркор аёллари делегацияси иштирок этди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Тадбирда сўзга чиққан ҳар икки мамлакат тадбиркор аёллари икки мамлакат турли соҳаларда тадбиркорликни ривожлантириш, салоҳиятини юксалтириш борасида тажриба алмашиш, долзарб муаммоларни муҳокама қилиш учун қулай майдонга айланган ушбу форум аҳамияти ва долзарблигини таъкидлади.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Тадбир сўнгида хотин-қизлар жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича комиссия ҳузуридаги Тадбиркор аёллар клуби ҳамда Озарбойжонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш уюшмаси ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Икки мамлакат тадбиркор аёллари ўртасида “B2B” форматида ўтказилган учрашувлар натижасида 54 млн доллардан ортиқ қийматда 19 та шартнома ва меморандум имзоланди.

Фото: Сенат ахборот хизмати
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид