Ўзбекистонда ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишнинг янги тартиби белгиланди
“Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, ер участкаларини қуйидаги мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилади:
- мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва улар фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш;
- халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш;
- фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно);
- республика ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ҳамда авиатехника марказларини, темирйўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизими муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструкция қилиш);
- тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режалари объектларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид қисмини бажариш;
- давлат инвестиция дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан қуриш назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш.
Ер участкалари ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий кенгаш ер участкасини олиб қўйиш бўйича ташаббусни дастлабки тарзда кўриб чиқишга доир мажлислари ОАВ ва жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ ўтказилади.
Маҳаллий кенгаш ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин ҳокимликлар ҳуқуқ эгалари билан компенсация шартлари, турлари ва миқдори бўйича келишувга эришишга доир ишларни амалга оширади.
Ҳуқуқ эгаси билан келишувга эришилмаган тақдирда, ҳуқуқ эгасини келишувни имзолашга мажбур қилиш мақсадида кўчмас мулкни эркин тасарруф этишига монелик қиладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, ҳуқуқ эгасининг муносиб ҳаёт кечириши учун монелик қиладиган шарт-шароитларни яратишга йўл қўйилмайди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Мавзуга оид
17:42 / 07.11.2024
Эгалланган ҳамда ҳужжатсиз ер участкаларига сўнгги “акция”. Эгалик ҳуқуқини эътироф этиш учун нима қилиш керак?
22:21 / 01.11.2024
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди
16:33 / 01.11.2024
«Ер қаъри тўғрисида»ги қонун қабул қилинди
20:50 / 07.08.2024