Танзила Норбоева Озарбойжон президенти ва Миллий мажлиси раиси билан учрашувлар ўтказди
30 июн куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегациясининг ташрифи доирасида Боку шаҳрида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ташкил этилди.
Сенат матбуот хизмати хабарида айтилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Озарбойжон ҳамкорлигини, хусусан, икки мамлакат парламентлари орқали ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Озарбойжон раҳбарининг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалда рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Танзила Норбоева Озарбойжон Миллий мажлиси раиси Соҳиба Гафарова билан учрашди.
Учрашувда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишончли муносабатлар Ўзбекистон ва Озарбойжон халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашнинг асоси ва пойдевори эканлиги, шунингдек, парламентлараро ҳамкорликнинг янги истиқболларини очиб бериши таъкидланди.
Томонлар Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди. Жумладан, икки мамлакат парламентлари тегишли қўмиталари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди. Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳал этиш, олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишда парламент аъзоларининг роли ҳам алоҳида таъкидланди.
Учрашув якунида ўзаро манфаатли барча масалалар юзасидан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқариш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024