Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Википедияда 100 нафар ўзбек аллома ва мутафаккирлари ҳақида маълумотлар базаси яратилади» – президент
Президент Шавкат Мирзиёев интернет тармоғида ўзбек миллий контентини ривожлантириш учун 10 млрд ажратилишини айтди. Бу ҳақида Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Ёшлар куни муносабати билан бўлиб ўтаётган тадбирда президент Шавкат Мирзиёев интернетда ўзбек миллий контентини яратиш ва ривожлантириш учун 10 млрд сўм маблағ ажратилишини айтди.
«Ҳозир википедия тармоғида Ўзбекистон ҳақида 10 мингтадан ортиқ мақолалар борлигини эшитиб хурсанд бўлдим.
Ана шу тажриба асосида, интернет тармоғида ўзбек миллий контентини ривожлантириш дастури амалга оширилади», деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, Ўзбекистон тарихини матнли ва видео контентлар орқали тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилади ва 100 нафар буюк ўзбек аллома ва мутафаккирларнинг интернетдаги маълумотлар базасини яратиш, уларнинг асарларини оммалаштирилади.
«Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сонини 100 мингтага етказиш ва хорижий тилларда ҳам Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш яхши самара бериши шубҳасиз.
Ушбу мақсадлар учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Бундай тадбирларга, билимли ва шижоатли волонтёр ёшларни жалб қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тизимли равишда рағбатлантириб бориш лозим», – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
23:21 / 16.01.2026
Википедия сунъий интеллект компанияларига мақолалардан фойдаланиш ҳуқуқини берди
11:23 / 31.10.2025
Илон Маскнинг Grokipedia’си «Википедия»дан яхшироқми? У қай даражада холис?
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025