Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда бир марта фойдаланиладиган пластик буюмларни ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланди
Тақиқни бузганлик учун компанияларга 100 минг рупийгача (1265 доллар) жарима солинади.
Ҳиндистонда 1 июлдан 19 турдаги бир марта фойдаланиладиган пластик буюмларни ишлаб чиқариш, сотиш ва импорт қилиш тақиқланди.
Ушбу қарор мамлакат ҳукуматининг пластик чиқиндилар ҳажмини камайтириш бўйича режаси доирасида қабул қилинди.
Маълумотларга кўра, Ҳиндистонда йилига 4 млн тоннага яқин пластик чиқиндилар пайдо бўлади, уларнинг учдан бир қисми қайта ишланади ёки йўқ қилинади, қолган қисми эса атроф-муҳитга зарар етказган ҳолда тўпланиб туради.
Бундай тақиқни жорий этиш режаси 2018 йилда тақдим этилганди.
Тақиқни бузганлик учун компанияларга 100 минг рупийгача (1265 доллар) жарима солинади, уларнинг раҳбарлари ёки айрим ходимлари эса беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026