Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноқонуний маъмурий актлар бўйича жавобгарлик кучайтирилади
Сенат Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси мажлисида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ҳамда “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Янги таҳрирдаги “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун муҳокама этилиб, сенаторлар томонидан қонун мақсади, вазифалари ҳамда қўлланилиш соҳаси янада кенгайтирилгани, ўзбошимчаликни ҳамда ваколат суиистеъмол қилинишини тақиқлаш, ҳуқуқни қўллашни рад этишга йўл қўймаслиги каби янги принциплар билан тўлдирилгани эътироф этилди.
Қонун қўлланилиши соҳаси кенгайтирилиб, унинг пенсия таъминоти, солиқ, божхона, давлат назорати, ер участкаларини ажратиш ва олиб қўйиш соҳаларига татбиқ этилиши аниқ белгиланиши таъкидланди.
Янги таҳрирдаги қонун кучга кириши натижасида оддий фуқароларга бир қатор енгилликлар яратилиши таъкидланди. “Умумий вакил” институти, яъни битта мурожаат бўйича 50 ва ундан ортиқ фуқаро иштирок этаётган бўлса, улар томонидан умумий 1 та вакил тайинланиши белгиланмоқда. Маъмурий иш чўзилиб кетиши олдини олиш мақсадида барча жараёнлар битта мажлисда кўриш чоралари ҳам назарда тутилмоқда.
Қарор ҳақида хабардор қилиш механизмлари ўзгариб, оммавий хабардор қилиш тушунчаси киритилмоқда. Иш юритишни тўхтатиб туриши шарт бўлган аниқ ҳолатлар, судгача кўриб чиқиш тартиби, мансабдор томонидан ноқонуний маъмурий актлар қабул қилинса моддий жавобгарлик ҳам белгиланган.
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун ҳам муҳокама қилинди. Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда “Ташувчи фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонунларга ўзгаришлар киритилмоқда.
Сенаторлар таъкидлашича, моддий маданий мерос объектлари муҳофазаси бўйича жавобгарликни белгилаш муҳим масалалардан ҳисобланиб, Жиноят кодекси тегишли (168- ва 169-) моддаларини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жавобгарлик белгиланиши қўллаб-қувватланди.
Ўзгартиш ва қўшимчалар натижасида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси таъминланишига, миллий ва умуминсоний қадриятлар, муқаддас қадамжолар муносиб сақланишига ҳамда маданий мерос ёдгорликларига ҳурматсизлик ёки уларни таҳқирлаш билан муносабатда бўлиш ҳолатлари олди олинишига ҳамда электрон пул маблағларини, пластик картасидан пул маблағини талон-торож қилиш каби ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларининг олдини олишга эришилади.
Мажлис якунида қўмита тегишли хулосалари тасдиқланиб, Сенат кенгашига тақдим этиш белгиланди.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026