Қозоғистон АҚШ билан «муносабатларнинг янги босқичи» бошланганини эълон қилди
Қозоғистон ТИВ раҳбари сиёсат, савдо ва хавфсизлик масалаларида ҳамкорлик қилиш учун икки томонлама учрашувлар муҳимлигини қайд этди. Мухтор Тлеуберди Россияни эса Қозоғистоннинг муҳим стратегик ҳамкори деб атади.
Қозоғистон АҚШ билан «муносабатларнинг янги босқичи»ни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда 1 июль, жума куни «Қозоғистон Республикаси замонавий халқаро муносабатлар тизимида» конференцияси чоғида мамлакат ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди айтиб ўтди. «Кенгайтирилган стратегик шериклик бўйича комиссия доирасида мунтазам ўтказиб келинаётган олий даражадаги учрашувлар сиёсий ва хавфсизлик масалалари, савдо ва сармоявий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосини ташкил этади», деди у. Америка томони бу баёнотларга изоҳ бермади.
Қозоғистон ТИВ раҳбари Россия билан муносабатларни ҳам четлаб ўтмади ва уларни «конструктив» ва «динамик» деб атади. Россия Федерацияси Қозоғистоннинг муҳим стратегик ҳамкори ҳисобланади, деди Тлеуберди.
Июнь ойи бошида Қозоғистонда референдум бўлиб ўтди, унда мамлакатни суперпрезидентлик республикасидан парламент учун муҳим ролга эга бўлган президентлик республикасига айлантириш бўйича конституцияга киритилган тузатишлар кўпчилик овоз билан маъқулланди. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 77,18 фоизи президент таклиф қилган янгиликларни қўллаб-қувватлаган.
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев «элбоши» – «эл отаси» конституциявий мақомини йўқотди. Экспертлар референдумни амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг иккинчи муддатга президентликка номзодини кўрсатишига тайёргарлик сифатида баҳолади. Шу билан бирга, қатор танқидчилар тузатишларнинг қабул қилиниши Назарбоев томонидан қурилган авторитар бошқарув тизимини ҳақиқатдан ҳам ўзгартиришига шубҳа қилмоқда.
Январь ойида Қозоғистонда газ нархи ошиши муносабати билан норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва бу сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. Расмий маълумотларга кўра, кўчадаги жангларда 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Республика ҳукумати истеъфога чиқди, президент Тўқаевнинг илтимосига кўра бир неча кунга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлатларининг ҳарбий контингенти мамлакатга киритилди.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024