Ўзбекистон | 11:50 / 01.07.2022
4352
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Жорий йил 25-26 июль кунлари Тошкент шаҳрида 20 дан ортиқ мамлакат ва халқаро ташкилот делегациялари иштирокида Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz

ТИВ маълумотига кўра, тадбир асосий мақсади Афғонистонда барқарорлик, хавфсизлик, урушдан кейинги тикланишга кўмаклашиш, кўп миллатли афғон халқи ва бутун дунё манфаатлари йўлида ушбу мамлакатни минтақавий ҳамкорлик жараёнларига интеграциялашуви масалалари бўйича жаҳон ҳамжамияти ёндашувларига доир комплекс чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборатдир.

Анжуман 2018 йил 27 март куни ўтказилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ҳамда 2021 йил 15-16  июль кунлари бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги Тошкент халқаро конференцияси мантиқий давоми бўлади.

Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йил 1 июлдан Афғонистон бўйича халқаро конференцияни ёритиш учун миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказишни бошлайди. Ҳужжатлар 2022 йил 15 июлга қадар қабул қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид