Жаҳон | 22:44 / 02.07.2022
13099
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко Минскка қарши қарор чиқарувчи марказларни нишонга олишга буйруқ берганини айтди

Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, агар Минскнинг душманлари "ўзлари режалаштиргандек Гомел, Мозир нефт заводи, Лунинецдаги аэродром ёки Брестга зарба беришга уринадиган бўлса, бир сония ичида жавоб қайтарилади". 

Фото: EPA

Беларус президенти Александр Лукашенко ҳарбийларга Минскка қарши қарор қабул қилувчи марказларни нишон остига олишга буйруқ берганини айтди.

"Қирғийлар"ни огоҳлантирмоқчиман ва очиқчасига айтаман: бир ойча олдин қуролли кучлар бўлинмаларига пойтахтларингиздаги қарор қабул қилувчи марказларни нишон остига олишга буйруқ берганман", - деди Лукашенко мамлакат мустақиллик кунига бағишланган тантанали йиғилишда. 

Унинг сўзларига кўра, агар Минскнинг душманлари "ўзлари режалаштиргандек Гомел, Мозир нефт заводи, Лунинецдаги аэродром ёки Брестга зарба беришга уринадиган бўлса, бир сония ичида жавоб қайтарилади". 

"Бизда жавоб қайтарадиган нарсалар бор. Мен бунга аллақачон тайёргарлик кўрганман. Сизлар тўлалигича "Полонез" ракеталари нишонидасиз. Мен ким офисда, ким саройда эканига қараб ўтирмайман. Кескин ва қатъий жавоб қайтарамиз", - деб таъкидлади Лукашенко. 

Мавзуга оид