Жаҳон | 20:13 / 02.07.2022
14703
1 дақиқада ўқилади

Хитойда кучли торнадо содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеоларда кучли қуюн уйларнинг томларини учираётгани, электр симларини узаётгани, айрим иншоотларни вайрон қилаётганини кўриш мумкин.

Хитойнинг Гуандун провинциясидаги Чаочжоу шаҳрида кучли торнадо содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда ушбу табиий офат тасвирланган видеолар жойлаштирилди.

Кадрларда кучли қуюн уйларнинг томларини учираётгани, электр симларини узаётгани, айрим иншоотларни вайрон қилаётганини кўриш мумкин.

Ҳонгконг яқинида муҳандислик кемаси ҳалокатга учрагани хабар қилинди.

Қутқарув операцияси давомида экипажнинг уч нафар аъзоси топилди. Яна 27 кишининг тақдири номаълум қолмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид