Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ Минтақавий антитеррор тузилмаси ижроия қўмитаси Қорақалпоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий антитеррор тузилмаси ижроия қўмитаси Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликлар бўйича ўз муносабатини билдирди.
«Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Минтақавий антитеррор тузилмаси ижроия қўмитаси жорий йилнинг 1 июлида содир бўлган конституцияга зид ҳаракатлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни қоралайди ҳамда барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни сақлаш тарафдори эканини маълум қилади.
ШҲТ МАТ ижроия қўмитаси Қорақалпоғистонда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, миллатлараро тотувлик ва кўпмиллатли Ўзбекистоннинг барча халқлари тинч-тотув яшаши бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдиради» – дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025