12:00 / 04.07.2022
14701

Тежамкор ва ақлли кондиционерлар ҳақида билишни истайсизми?

Фото: Samsung

Июлдан Samsung кондиционерларининг янги авлодини тақдим этади ва мижозлар қулай нархларда харид қилиш имкониятига эга бўладилар.

Ёз чилласи авжига чиққан пайтда кўпчилик кондиционер хариди ҳақида ўйлаб қолади. Бу табиий: жазирама иссиқни салқин шароитда ўтказиш яхшироқ. Samsung компанияси яна бизнинг қулайлигимиз ҳақида ғамхўрлик қилмоқда, энди у кондиционерларнинг янги авлодини харид қилишни таклиф этади. Июлдан бошлаб ўзбекистонликлар барча савдо нуқталаридан кондиционер харид қилишлари ва оила аъзоларини хурсанд қилишлари мумкин.

Салқинлик ва кам харажат

Жазирама иссиқда салқин шароитлар яратишга Samsung кондиционери ёрдам беради. У ҳар қандай интерьерга мос тушади. Юқори унумдорлик, бошқариш осонлиги, ишончлилик – ушбу техниканинг ўзгармас сифатларидир.

Samsung компанияси қулай ҳаёт учун инновацион иқлим ечимларини ишлаб чиқди. WindFree технологияси хонани “шамолсиз” бир текис совитади. Қурилмадаги кўплаб майда тешиклар туфайли совитилган ҳаво шамол оқими ва елвизак яратмасдан хона бўйлаб тарқалади. Шу боис кондиционер остида шамоллаб қолиш эҳтимоли деярли йўқ. Агар уйда болалар бўлса, бу янада долзарб аҳамият касб этади. Кондиционер белгиланган ҳарорат қийматига етганидан кейин автомат тарзда салқин ҳавони тарқатиш режимига ўтади.

Samsung турли моделдаги кондиционерларининг бошқа афзалликлари орасида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

  • ишончли – инвертор моторга 10 йиллик кафолатга эга;
  • эргономика — ташқи блок одатий совитиш режими билан солиштирганда электр энергиясини кам истеъмол қилади. Электр энергияси истеъмоли 73% гача пасаяди;
  • шовқинсиз – паст тезликда совитиш шовқинсиз иш режимини таъминлайди;
  • тоза ва мусаффо ҳаво — ҳавони тозалашнинг кўп босқичли тизими зарарли бактериялар ва аллергенларни йўқ қилади;
  • автономия — кондиционерга ўрнатилган Wi-Fi адаптер иқлимни масофадан туриб бошқариш имконини беради.

Samsung компаниясининг иқлим техникаси кундузи ҳам, тунда ҳам қулай муҳитни яратади.

Иссиқми? Демак, Samsung кондиционерини харид қилиш пайти келди

Ёзнинг жазирама иссиғини қулай шароитларда ўтказиш ва бунда хариддан узоқ муддатли фойда олиш энди осон. Ишончли техникани харид қилган мижозлар вақтларини ва маблағларини тежашлари мумкин. Ёз мавсуми иқлим ускуналарига юқори талаб даври бўлгани учун кафолатланган ҳамда расмий Samsung кондиционерларини мижозлар ҳамкор дўконларида қулай шартларда харид қилишлари мумкин. Samsung кондиционерини харид қилинг ва жазирама иссиқ муаммосини унутинг.

Сайт: samsung.uz

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @samsunguzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top