Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“5 июл куни Қорақалпоғистонда ҳеч қандай митинг ўтказилмади, комендантлик соати қоидаларини бузганлар кузатилмади” - Миллий гвардия расмийси
Бугун, 6 июл куни бир гуруҳ журналистлар Нукус шаҳрида бўлиб, сўнгги воқеалар тафсилотлари билан танишдилар. Миллий гвардия минтақавий бўлимида жорий йилнинг 1-2 июль кунлари бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар ҳақида маълумот берилди.
Миллий гвардия полковниги Ҳамиджон Дадабоевнинг маълум қилишича, Нукусда ва Қорақалпоғистоннинг бошқа ҳудудларида бўлиб ўтган ноқонуний намойишларда хориж фуқаролари ҳам иштирок этган. Лекин уларнинг аниқ сони, шахсига оид маълумотлар тергов сири бўлиб, суриштирувлар якунига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади.
Шу билан бирга, Қозоғистон билан чегара бу мамлакат фуқаролари чиқиб кетишлари учун очиқлиги, қўшни давлат фуқароларининг Қорақалпоғистондаги тартибсизликларда иштирок этганига оид маълумотлар бўлмаса, улар бемалол давлат чегараларидан ўтиб кетишлари мумкинлиги билдирилди.
Тадбирда қатнашган Kun.uz мухбирининг “5 июл куни Қорақалпоғистонда митинглар ўтказилиши режалаштирилганди, ана шу митинглар ўтказилдими? Шунингдек, комендантлик соати қоидаларини бузганларга оид статистик маълумотлар борми?” деган саволларига Миллий гвардия расмийси шундай жавоб берди:
– 5 июл куни Қорақалпоғистон ҳудудида ҳеч қандай митинг ўтказилмади. Ҳудуд аҳолиси барча масалалар моҳиятини англаган ҳолда бундай тадбирларда иштирок этмади, ноқонуний намойишлар кузатилмади. Комендантлик соати қоидаларини бузганларга келсак, белгиланган вақтда кўчага чиққанлар суриштирилганда улар асосан зарурат туфайли, масалан, дорихонага ёки тиббий ёрдам излаб чиққани ёки чекловлардан бехабарлиги маълум бўлди. Комендантлик соати қоидаларини қасддан бузганлар қайд этилмади. Нукус шаҳрида ва умуман, Қорақалпоғистон ҳудудида осойишталик ҳукм сурмоқда.
Мавзуга оид
14:08 / 02.03.2026
Айрим ҳудудлар аҳолисига боғча пули камайтириб берилади
09:24 / 13.02.2026
Тошкент, Янги Тошкент ва Нукусда креатив парклар ташкил этилади
20:22 / 07.12.2025
Нукус ва Самарқанд ЮНEСКОнинг Глобал таълим шаҳарлари тармоғига қўшилди
22:13 / 26.11.2025