Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия ташқи ишлар вазири мамлакатдаги газдан фақат Венгрия фойдаланишини айтди
Аввалроқ Европа халқ партияси раиси Манфред Вебер Россиядан олинадиган газни Евроиттифоқ аъзолари ўртасида тенг тақсимлашни таклиф қилганди.
Венгрия фуқароларининг пулларига сотиб олинган газдан фақат Венгрия фойдаланади, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Петер Сийярто.
Сийярто Европарламентдаги Европа халқ партияси раиси Манфред Вебернинг газни Евроиттифоқ аъзолари ўртасида тенг тақсимлаш тўғрисидаги таклифини коммунизмга қиёслади.
«Венгрия газ омборлари Венгриянинг мулки бўлиб қолади. Венгриялик солиқ тўловчиларнинг пулларига сотиб олинган ва мамлакат газ омборларида сақланаётган газдан фақат Венгрияда фойдаланилади. Вебернинг таклифи бизга коммунизмни эслатяпти»,— деди у.
Аввалроқ Вебер ЕИнинг навбатдаги саммитида Россиядан газ етказилишини муҳокама қилиш ва газни Евроиттифоқ аъзолари ўртасида тенг тақсимлашни таклиф қилганди.
6 июл куни Петер Сийярто Венгрия яқин бир неча йил давомида Россия нефти ва газидан воз кеча олмаслигини айтди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
16:36 / 29.05.2026