Байрам кунлари электр ва газ таъминотида узилишлар бўлмайди — Энергетика вазирлиги
Таъкидланишича, энергия таъминотидаги фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун тун-у кун ишловчи аварияга қарши бригадалар ташкил этилган.
Энергетика вазирлиги ҳайит кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити нишонланадиган кунларда:
- электр станциялар, нефть ва газ объектларининг штат режимида ишлаши таъминланади;
- бунинг учун эса электр тармоқларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб тун-у кун ишловчи аварияга қарши 227 та бригада ташкил этилган;
- истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида тун-у кун ишлайдиган аварияга қарши 244 та бригада ташкил этилган;
- юртимиздаги 2 мингга яқин жоме масжидларининг энергия ресурслари таъминоти ҳолати назоратга олинган;
- байрам тадбирлари бўлиб ўтадиган жойлардаги электр ва газ таъминоти назоратга олинган.
Вазирлик хабарида истеъмолчиларга электр энергияси таъминотига оид масалалар юзасидан 11-54 қисқа рақами ёки Telegram орқали тизим администраторига, шунингдек, табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича эса 1104 қисқа рақами, (71) 200-08-04 ишонч телефони ёки Facebook’даги гуруҳ орқали хабар беришлари мумкинлиги эслатилган.
Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қурбон ҳайити ва қўшимча дам олиш кунларида ҳам тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлаши, 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳайит муносабати билан ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, 4 кун дам олишади. Президент фармонига мувофиқ, 2022 йил июл ойида қуйидагича қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:
- 9 июл (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
- 10 июл (якшанба) – одатий дам олиш куни;
- 11 июл (душанба) – барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 12 июл (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июл (шанба)дан кўчирилган дам олиш куни.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
21:29 / 29.10.2024
Жиззахда 8,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “метан заправка” аниқланди
15:54 / 29.10.2024