Ўзбекистон | 19:57 / 09.07.2022
28456
2 дақиқада ўқилади

Пандемиядан кейинги илк Қурбон ҳайити намозидан фотожамланма

Бугун, 9 июль куни пандемиядан сўнг Ўзбекистондаги масжидларда илк бор Қурбон ҳайити намози ўқилди. Kun.uz'нинг пойтахт Тошкент ва юртимизнинг бошқа ҳудудларидаги мухбирлари ҳайит намози ўқилган бир қанча масжидлардан фотожамланма тақдим қилмоқда.

Тошкент шаҳридаги Мулла Қосим жоме масжидига Ҳайит намозини ўқиш учун келаётган намозхонлар

Бугун, бир неча ҳафталикдан иссиқдан сўнг бугун ҳаво бироз салқинлади.

«Ҳазрати Имом» мажмуасидаги катта майдонда ҳайит намози бу сафар Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков бошчилигида ўқилди. Муфтий Нуриддин Холиқназаров айни вақтда Ҳаж зиёратида.

Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси
Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Андижондаги йирик масжидлардан бири «Холид ибн Валид» масжидида эса 10 мингдан ортиқ намозхонлар Ҳайит намозини адо этди.

Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида Ҳайит намози шукуҳи

Наманган вилояти, Уйчи туманидаги «Худойберди Эшон» масжидида Ҳайит шукуҳи

Термиз туманидаги «Мангузар» жоме масжидида Ҳайит намози

Тошкентдаги «Минор» масжидида ўқилган Ҳайит намози шукуҳи

Фото: Тошкент шаҳар вакиллиги
Фото: Тошкент шаҳар вакиллиги
Фото: Тошкент шаҳар вакиллиги
Фото: Тошкент шаҳар вакиллиги

Самарқанд вилоятидаги энг катта масжид – Ургут тумани марказий жоме масжидида 10 мингдан ортиқ намозхон Ҳайит намозини ўқиди.

Жиззах вилоятидаги “Қўшчинор” масжидида Ҳайит намози шукуҳи.

 

Фаррух Абсаттаров
Муаллиф Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид