Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метрополитени 6 июнь куни соат 3:00 дан 10:00 гача бепул ишлайди
Қурбон ҳайити куни барча йўловчиларга 7 соат давомида имтиёзли хизмат кўрсатилади.
Фото: Kun.uz
«Тошкент метрополитени» Қурбон ҳайити байрами кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти бўйича маълумот берди.
Қайд қилинишича, 6 июнь – Қурбон ҳайити куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонгги соат 3:00 дан иш фаолиятини бошлайди. Бундан ташқари, Қурбон ҳайити байрами кунида Тошкент метрополитени соат 3:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган бошқа дам олиш кунларида қуйидагича тартибда поездлар ҳаракати йўлга қўйилади:
- 7 июнь — шанба куни учун белгиланган жадвал бўйича;
- 8 июнь — якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан хизмат кўрсатилади.
Олдинроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилганди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 5:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Президент қарорига кўра, аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 7 июн, шанба куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025