Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 июн соат 00:00 дан 08.00 гача пойтахтнинг қатор кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Рўйхат:
▪️ Мирзо Улуғбек тумани
— «Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача.
▪️ Бектемир тумани
— «Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳкўчаси – Ҳусайн Бойқаро кўчасидан, Бектемир йўли кўчасигача.
▪️ Олмазор тумани
— «Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси, КҲАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
— «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси, Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
— «Дўстжонбой» масжиди олдидаги Сағбон – Сағбон 12-тор кўчалари кесишмасидан, Келес йўли – Норазтепа кўчалари чорраҳасигача.
▪️ Шайхонтоҳур тумани
— «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
— «Хўжа Алламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан, Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
— «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси, Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
▪️ Чилонзор тумани
— «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал Хоразмий кўчаси, Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.
— «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси, Ал Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан, Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
— «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор – Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан, Олий Мажлис биноси қаршисигача
▪️ Учтепа тумани
— «Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси, Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан, Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.















