Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Туркиядан 3,3 минг тонна товуқ гўшти олиб келинди
Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми айтилди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан чиқди.
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-май ойларида Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида товуқ гўшти етакчи позицияни эгаллаб турибди – 3,3 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган товарлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- мандарин – 3 минг тонна;
- маккажўхори – 2 минг тонна;
- какао ва шоколад – 961 тонна;
- олма – 874 тонна;
- қандолат маҳсулотлари – 521 тонна;
- маргарин маҳсулотлари – 484 тонна;
- сут маҳсулотлари – 319 тонна;
- банан – 197 тонна;
- болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 16 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари асосан Қозоғистон ва Россиядан олиб келинаётгани хабар қилинганди.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-май ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 37,9 фоиз.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
11:30 / 08.06.2026
Ўзбекистон аҳолиси ўртача неча ёшда?
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
21:44 / 05.06.2026