Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Испанияга газ етказиб бериш бўйича Жазоирни ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилди
Июн ойида Испанияга Россия газини етказиб бериш ҳажми май ойидагига нисбатан икки бараварга ошиб, 8,7 минг ГВт/соатга етган.
Фото: AFP
Россия Испанияга табиий газ етказиб бериш ҳажми бўйича Жазоирни ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, июнда Испанияга Россия газини етказиб бериш ҳажми май ойидагига нисбатан икки бараварга ошиб, 8,7 минг ГВт/соатга етган.
Бу Испаниянинг газга бўлган умумий эҳтиёжининг 24 фоизга яқинини ташкил этади. Жазоирга эса умумий эҳтиёжнинг 22 фоизи тўғри келади. Бу мамлакатдан Испанияга газ экспорти май ойидаги 9 ГВТ/соатдан 7,7 ГВт/соатга камайган.
Ҳозирда Испанияга газ етказиб бериш бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда – умумий эҳтиёжнинг 30 фоизи.
Қайд этилишича, Мадрид Ғарбий Саҳрои Кабирдаги баҳсларни мувофиқлаштириш бўйича Марокашнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдиргани сабабли Жазоирдан Испанияга газ етказиш ҳажми камайган.
Мавзуга оид
21:42 / 11.02.2026
АҚШ Венесуэлага Россия билан ҳар қандай нефть битимларини расман тақиқлади
20:10 / 11.02.2026
Россия Трампнинг «Тинчлик кенгаши» биринчи йиғилишида иштирок этмайди
13:57 / 11.02.2026
Ўзбекистон–Россия ҳамкорлигида ядро тиббиёти бўйича стратегия тайёрланади
13:45 / 11.02.2026