Оқ уй Россия Эронга дронлар етказиб бериш бўйича илтимос билан чиққанини маълум қилди
АҚШ маълумотларига кўра, шу ойнинг бошида Эрон Россия ҳарбийларини сўралган учувчисиз учоқларни бошқариш бўйича ўқитишни режалаштирмоқда.
АҚШ президенти маъмуриятининг фикрича, Россия Эрондан унга «юзлаб» учувчисиз учиш қурилмалари, жумладан, зарба берувчи дронлар тақдим этишни сўраган. Бу ҳақда 11 июль, душанба куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.
«Бизнинг маълумотларимиз шуни кўрсатадики, Эрон ҳукумати Россияни тезкор равишда бир неча юзтагача учувчисиз учиш қурилмалари, жумладан, қурол олиб юришга қодир бўлган жанговар дронлар билан таъминлашга тайёрланмоқда», — деди Салливан.
Унинг сўзларига кўра, Эрон дронларни тақдим этиб бўлганми ёки йўқми, аниқ эмас, аммо АҚШда Эрон Россия ҳарбийларини июль ойидаёқ улардан фойдаланишга ўргатишга тайёрланаётгани ҳақида маълумот бор.
Салливаннинг сўзларига кўра, бу Россиянинг Украинани оммавий бомбардимон қилиши, гарчи мамлакат шарқида мустаҳкам ўрнашиб олишга олиб келган бўлса-да, Россия қурол-яроғ захираларига «зиён келтираётганига» далил бўлиб хизмат қилади.
AP агентлиги хабарига кўра, Оқ уй бу маълумотни президент Жо Байденнинг Исроил ва Саудия Арабистонига сафари арафасида оммага ошкор қилишга қарор қилган. «АҚШнинг икки давлатнинг асосий минтақавий рақиби Россияни қайта қуроллантиришга ёрдам берилаётганини очиқ эълон қилиш қарори Исроил ҳам, Саудия Арабистони ҳам ўзларининг ички манфаатларидан келиб чиқиб, Россияни босқинчилиги учун жазолаш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга қўшилмаётгани билан боғлиқ», - деб ёзади агентлик.
Мавзуга оид
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024