Ўзбекистон | 17:22 / 13.07.2022
10074
2 дақиқада ўқилади

Бухорода бўлиб ўтган биринчи ўзбек-туркман ҳудудлараро форумида 450 млн долларлик битимлар имзоланди

Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Бухорода биринчи ўзбек-туркман ҳудудлараро форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакат делегацияларига Ўзбекистон томонидан бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов, Туркманистон томонидан вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Ботир Атдаев раҳбарлик қилди. 

Форум иштирокчилари инвестициявий, саноат ва савдо муносабатларини ривожлантириш учун қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, кимё, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника саноати каби истиқболли йўналишларга эътибор қаратди.

Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш нуқтайи назаридан чегараолди савдо зоналарини фойдаланишга топшириш, савдо уйларини очиш, юқори технологияли ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Форум давомида икки мамлакат Савдо-саноат палаталари раҳбарлари, вилоятлар ва тегишли идоралар раҳбарлари томонидан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш салоҳияти ва истиқболлари, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясини ташкил қилиш бўйича аниқ таклифлар тақдим этилди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг “B2G” ва “B2B” форматидаги учрашувлари ҳамда икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Форум якунида умумий қиймати 451 миллион долларлик инвестиция ва савдо битимлари имзоланди.

Мавзуга оид