Ўзбекистон | 11:12 / 13.07.2022
16540
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши кутилмоқда

Келаётган беш кун ичида ҳаво ҳарорати аста қизиб боради. 

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” 14-17 июль кунлари учун кутилаётган келгуси беш кунлик об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Гидрометеорология маркази ходими Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, кундан кунга ҳарорат кўтарилиб боради. 

Хусусан, 17 июль кунига бориб, водий вилоятларида ҳам ҳарорат максимумлари 41 даража иссиққача кўтарилади. 

Бошқа ҳудудлар, хусусан, чўл ва жануб ҳудудларда ҳароратларнинг 43 даража иссиққа етиши 15 июлдан бошлаб кузатилади.

«Бир сўз билан айтганда, 17 июлдан сўнг кунлар янада қизиши мумкин. Чунки, шимол Россияда келгуси беш кунлик учун бу иссиқ ва паст босимли соҳани минтақадан «суриб ҳайдаб юборадиган» кучга эга совуқ антициклон оқимлари ривожланиши учун вазият мавжуд эмас», дейди Эркин Абдулаҳатов.

Таъкидланишича, бу минтақадаги иссиқ ҳаво тўлқинини янада кучайтириб, термик депрессия жараёнига айлантириб юборишини англатади.

Мавзуга оид