Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Эрон исломий кенгаш мажлиси раисини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Эрон исломий кенгаш мажлисининг раиси Муҳаммад Багир Қолибофни қабул қилди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар қилишича, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, расмий хабарда айтилишича, давлат раҳбари ҳамда Эрон исломий кенгаш мажлисининг раиси минтақавий шерикликни ривожлантириш борасида фикр алмашди.
Бундан олдин Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Эрон исломий кенгаш мажлиси раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказганди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентлар ролини кучайтиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
14:21 / 11.06.2026