Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланка бош вазири мамлакат президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Готабая Ражапакса 13 июл куни президентликдан истеъфога чиқишини расман эълон қилишини билдирганди.
Фото: Getty Images
Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса бош вазир Ранил Викрамасингҳени мамлакат президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинлади.
«Президент вазифасини бажарувчи бош вазир мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди ва ғарбий провинцияда комендантлик соати жорий этди», — деб маълум қилди Викрамасингҳенинг котиби Динук Коломбаж.
Шунингдек, Шри-Ланка президенти вазифасини бажарувчи Викрамасингҳе хавфсизлик кучларига тартибсизликлар уюштирган барчани қўлга олиш ва норозилик билдирувчиларни ташувчи транспорт воситаларини мусодара қилишга буйруқ берди.
Шу билан бирга, Коломбода юзлаб намойишчилар президент вазифасини бажарувчининг истеъфосини талаб қилди.
Ражапаксанинг ўзи 13 июл куни президентликдан истеъфога чиқишини расман эълон қилишини билдирганди.
Шри-Ланкадаги оммавий тартибсизликлар май ойида сўнгги 70 йилдаги энг ёмон иқтисодий инқироз фонида бошланган. 9 июль куни намойишчилар мамлакатнинг энг йирик шаҳри Коломбодаги президент қароргоҳига бостириб киришга ҳаракат қилишди.
Мавзуга оид
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
09:12 / 23.08.2025
Шри-Ланка собиқ президенти Лондонга шахсий сафари учун ҳибсга олинди
08:03 / 30.07.2025
Ўзбекистон Шри-Ланка билан бирга чой маҳсулотлари ишлаб чиқариши мумкин
12:06 / 29.07.2025