Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Шимолий Корея билан дипломатик алоқаларни узди
Аввалроқ Шимолий Кореянинг Москвадаги элчихонаси “ДХР” ва “ЛХР” мустақиллигини тан олганини маълум қилганди.
Украина ташқи ишлар вазирлиги ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олгани учун КХДР билан дипломатик муносабатлар узилганини маълум қилди.
Аввалроқ Шимолий Кореянинг Москвадаги элчихонаси “ДХР” ва “ЛХР” мустақиллигини тан олганини билдирганди.
"Украина бундай нодўстона ҳаракатга жавобан Корея Халқ Демократик Республикаси билан дипломатик муносабатлар узилганини маълум қилади. Бу мамлакатга нисбатан халқаро санкциялар жорий этилгани сабабли КХДР билан сиёсий ва иқтисодий алоқалар амалга оширилмайди", - дейилади Украина ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Қайд этилишича, Киев КХДРнинг қарорини қоралайди ҳамда бу қарор "юридик оқибатларга эга эмаслигини ва Украинанинг халқаро тан олинган чегараларини ўзгартирмаслигини" таъкидлайди.
Мавзуга оид
16:47
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
10:25 / 09.06.2026