Абдулла Арипов Самарқандда зиёратчилар билан учрашди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов яқинда Самарқандга амалий сафари чоғида Гўри Амир мақбараси ёнида Малайзиядан ташриф буюрган биринчи зиёратчилар гуруҳини кутиб олди.
Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди
Унинг маълумотларига кўра, мавсум охиригача Жануби-Шарқий Осиёдан зиёратчилар Ўзбекистонга ҳар 10 кунда Malaysia Airlines чартер рейслари билан етиб келади.
Қайд этилишича, малайзиялик сайёҳлар Ўзбекистон бош вазирига «Биз Ўзбекистонни севамиз» шиори билан қадимий Самарқанд шаҳрини зиёрат қилиш имконияти учун миннатдорчилик билдирган.
Бундан ташқари, бош вазир Андижон вилоятидан келган бир гуруҳ сайёҳларни Регистон майдонида қарши олди. Байрам кунларида ички туризмни ривожлантириш мақсадида муқаддас қадамжоларга оммавий сафарлар уюштирилди.
Мавзуга оид
12:16
Корея Самарқандда сил касаллигини аниқлаш лойиҳасини кучайтиради
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024