Ўзбекистон | 11:53 / 14.07.2022
13941
2 дақиқада ўқилади

АЁҚШларда 108 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

Истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларини сифат ва миқдор жиҳатидан амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” томонидан июнь-июль ойларида навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.

Фото: Global Look Press

“Ўзнефтгазинспекция” матбуот хизмати хабарига кўра, назорат тадбирлари давомида нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 44 та хусусий корхонага қарашли АЁҚШларда умумий миқдори 108 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Жумладан:

  • АЁҚШларда сақланаётган нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 34 минг литр маҳсулот сифатсиз экани;
  • 60 минг литр камомад, 15 минг литр ортиқчалик ва 299 литр асоссиз ҳисобдан чиқариш ҳолатларига йўл қўйилгани;
  • 10 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 30 миллилитрдан 750 миллилитргача кам қуйиб берилаётгани;
  • АЁҚШларда 70 га яқин техник ва метрологик камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди.

Республика бўйича аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари асосий қисми Наманган вилояти (55,4 минг литр), Фарғона вилояти (27 минг литр), Сирдарё вилояти (14,2 минг литр), Сурхондарё вилояти (4,2 минг литр), Қашқадарё вилоятига (2,7 минг литр) тўғри келмоқда.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мунтазам равишда юборилмоқда, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид