Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Telegram-каналлар асосчиси Яна Пинчукнинг Беларусга топширилишини тўхтатмоқчи
Яна Пинчук бошқарган Telegram-каналлар Беларусда экстремистик деб тан олинган. У 2021 йил декабридан бери Россия тергов изоляторида сақланмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари уни экстрадиция қилишни тўхтатишга ҳаракат қиляпти.
Фото: Perild
БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси беларуслик фаол Яна Пинчукни Россиядан ватанига экстрадиция қилишни тақиқлади. Бу ҳақда 13 июль, чоршанба куни аъзолари қўмитага мурожаат қилган Москва Ҳелсинки гуруҳи маълум қилди.
Беларусда Пинчук мухолифат телеграм-каналларини яратишда иштирок этгани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин, Беларус суди уларни «экстремистик» деб топган. Улар орасида «Витебск 97%» ва «Орша 97%» каналлари бор.
Қўмита Россия ҳукуматини фаолнинг «ҳаёти, жисмоний ва руҳий дахлсизлиги ҳимоясини таъминлашга» ва БМТ унинг шикоятини моҳиятан кўриб чиқаётган пайтда «экстрадиция қилишдан тийилиш»га чақирди. Айни пайтда, ҳуқуқ ҳимоячилари Пинчукнинг экстрадиция қилиниши хавфини жуда юқори деб баҳоламоқда.
24 ёшли фаол 2021 йил декабридан бери Санкт-Петербургдаги тергов изоляторида сақланмоқда. У Россиядан унга вақтинчалик бошпана беришни сўраган, аммо рад жавоби олган. 1 июнь куни Санкт-Петербург шаҳар суди Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг Пинчукни экстрадиция қилиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирди. 14 июль куни апелляция шикояти кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
18:41 / 24.02.2026
Шавкат Мирзиёев Беларус бош вазирини қабул қилди
12:37 / 20.02.2026
Беларусда сиёсий маҳбуслар Статкевич ва Левая озод қилинди
09:55 / 20.02.2026
Паралимпиада: Италия — россияликлар ва беларусларни киритишга қарши
09:02 / 20.02.2026