Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий судлар томонидан давлат органларига юборилган 2905 та қарор ижроси юзасидан ахборот берилмаган
Ўтган йилда маъмурий судлар томонидан давлат органларига қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича юборилган 5331 та қарорнинг 54,5 фоизи (2905 та) ижроси юзасидан ахборот берилмаган. Бу ҳақда АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида тизимдаги бир қатор қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Улар:
- давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашга;
- давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари одил судловга эришиш даражасини оширишга;
- давлат органлари фаолияти қонуний асосда юритилишини таъминлашга;
- фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судлар, айниқса, маъмурий судлар ролини кучайтиришга;
- маъмурий суд иш юритувини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштиришга;
- аҳолининг судларга бўлган ишончини янада оширишга;
- маъмурий судларни ҳақиқий халқ судига айлантиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026