Ўзбекистон | 11:11 / 14.07.2022
2371
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссиялари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссиялари ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Марказий сайлов комиссияси ахборот хизмати раҳбари Муродулла Алимбоев маълум қилди.

Қайд этилишича, Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси кенг муҳокама қилинган ва тасдиқланган.

Иккинчи ярим йилликда ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ташкил этиш Марказий сайлов комиссияси устувор вазифаси экани белгиланди.

Референдум жараёнларида кузатувчилар фаолиятини тартибга солиш, улар ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги ҳамда сиёсий партиялар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролар ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар фаолияти тартиби тўғрисидаги низомлар қабул қилинди.

Аввалги сайловларда хориждаги ватандошлар фаол иштирокини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг референдумда овоз беришда қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид